Ромеро: "Месси - футбол қироли. У дунёнинг энг зўр ўйинчиси, унинг жамоадоши бўлиш - ғурур"

Alisher
27 окт 2021, 09:48
"Тоттенхэм" ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Кристиан Ромеро ПСЖ форварди Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Терма жамоа билан соврин ютиш - мен учун асосийси ва ўтган ёзда Америка Кубогидаги ғалаба фаолиятимдаги энг ёрқин воқеа бўлди. Менга мамлакатим учун ўйнаш ёқади, Месси билан ёнма-ён ўйнаш эса ўзига хос завқ.

Мен уни фақат футболчи сифатида биламан, аммо у ҳақиқий футбол қироли. Мен учун унинг шериги ва ватандоши бўлиш ғурур. Доим ёшларга ёрдам беради, у жуда камтар ва ўзини тутиб олган ақлли йигит.

Мен уни дунёнинг энг зўр ўйинчиси деб ҳисоблайман, у билан ўйнаш доимо ажойиб", - дейди Ромеро.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports