

“Бизга маълумки, “Челси”га Роналдуни сотиб олиш таклифи берилган. Жорже Мендеш буни клуб билан муҳокама қилган, аммо Томас Тухель 10-15 кун олдин рад жавобини берди. У бу трансферга қарши бўлди.
Бироқ, ишончим комилки, Мендеш трансфер ойнаси ёпилгунга қадар “Челси”, “Бавария” ҳамда “Атлетико” билан музокара олиб боришга яна уруниб кўради”, дейди инсайдер Фабрицио Романо.



