"Рома"нинг ёш футболчиси сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
6 мар 2022
"Рома" хавбеки Никола Залевски А Серия 28-тури доирасида "Аталанта"га қарши ўйинда жароҳат олди.

20 ёшли польшалик футболчи иккинчи бўлимда жароҳат олди ва 62-дақиқада унинг ўрнига Матиас Винья майдонга тушди. Яқин вақтлар ичида у чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин у борасидаги маълумот ошкор қилинади.

Ушбу мавсумда Залевски А Сериянинг 6 ўйинида иштирок этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal