

Мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади (82-дақиқада алмаштирилди) ва 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Форвард Суленинг ажойиб узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ҳамюртимизнинг ушбу голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва Рим клубига 3 очкони тақдим этди. "Рома" ушбу ғалабадан сўнг вақтинчалик олтинчи ўринга кўтарилиб олди.





