«Рома» устози Де Россини сардорлик боғичидан маҳрум қилди

Narzulla Saydullayev
29 авг 2016
«Рома» устози Лучано Спаллетти «Порту»га қарши ўйинда қизил карточка олган ярим ҳимоячи Даниэле Де Россини сардорлик боғичидан маҳрум қилди.

«Бу Де Росси учун оғир вазият эди, аммо у буни қабул қилди. Қароримни дастаб ўзига, кейин бутун жамоага маълум қилдим.

Ҳар бир футболчи хатосига жавоб бериши керак», – дейди Спаллетти.

«Кальяри»га қарши ўйинда (2:2) «Рома»ни Алессандро Флоренци сардор сифатида бошлаб тушди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football-italia.net