"Рома" собиқ футболчиси: "Энди "Ювентус" ва "Сассуоло" ўртасидаги учрашувларни кўрмасак ҳам бўлаверади"

Aslanov Jasurbek
31 янв 2017
"Женоа" ва "Рома" собиқ ҳужумчиси Роберто Пруццонинг фикрича, Италия чемпионати томоша қилишга арзимайдиган ва натижаси аниқ бўлган учрашувлар бор.

Пруццо намуна сифатида "Ювентус" ҳамда "Сассуоло" ўртасидаги баҳсни (2:0) кўрсатди.

"Туринликларнинг муваффақияти? Бьянконериларнинг ғалабаси шунчалик ойдин эдики, энди "Ювентус" ва "Сассуоло" ўртасидаги баҳсларни томоша қилмасак ҳам бўлаверади" - дейди Пруццо.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia