"Рома" "Сассуоло"га қарши Афғонистонни қўллаб-қувватловчи махсус либосда ўйнайди

Aslanov Jasurbek
10 сен 2021
"Рома" футболчилари "Сассуоло"га қарши учрашувда Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш учун махсус либосларда чиқишади.

Формада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар олий комиссарлиги логотипи туширилган махсус белги бўлади.

Учрашувдан сўнг либос хайрия аукционида сотилади ва тушган тушумнинг ҳаммаси БМТ Қочқинларни қўллаб-қувватлаш ва Афғонистон халқига ёрдам бериш учун ўтказилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: asroma.com