"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди

Alisher Ostonov
17 авг 2025
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Жейдон Санчони "Рома"га сотишга рози бўлди.

Трансфер суммаси - 23 млн евро.

Бироқ, футболчи ҳали клуб билан шахсий шартнома шартларини келишиб олмагани учун трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Санчонинг маоши йилига 15 млн еврони ташкил этади. Италияликлар инглизга бунча пул тўлашга тайёр эмас.

"Рома" 5 йиллик шартнома имзолашни ва Санчонинг даромадларини унинг бутун фаолияти давомида тақсимлашни таклиф қилмоқда. Жейдон йиллик маошини одатий режимда олмоқчи.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Football Italia