

Маълумотларга кўра, Рим клуби спорт директори Мончи бу борада парижликлар спорт директори Антеро Энрике билан суҳбатлашди.
ПСЖ 24 ёшли ярим ҳимоячини камида 30 млн. еврога сотмоқчи.
Лукаснинг Франция клуби билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади. Сўнгги мавсум Лукас Франция чемпионатининг 37 та учрашувида 12 та гол урди ва 5 та голли пас берди.



