

“Сассуоло” яримҳимоячиси Давиде Фраттези Рим клуби футболчиси учун эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқилмоқда. 23 ёшли Заньолонинг Рим клубидаги тақдири сўроқ остида бўлгани учун “Рома” трансфер бозоридаги имкониятларни ўрганиб чиқмоқда. 23 ёшли Италия терма жамоаси аъзоси Фраттезига устувор мақсадлардан бири, деб қаралмоқда. Бироқ уни қўлга киритиш учун камида 30 млн евро миқдоридаги маблағ талаб қилинади.
Давиде Фраттези ушбу мавсумда Италия А Сериясида 18 та ва Италия кубогида 1 та ўйинда майдонга тушиб, жами 4 та голга муаллифлик қилди.



