"Рома" Лофтус-Чикни қўлга киритмоқчи

Оқил Абдубарноев
20 апр 2022
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик Италиянинг "Рома" клуби қизиқишлари доирасида турибди.

Daily Mail хабарига кўра, римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо англиялик футболчини марказий зонани кучайтириш учун ажойиб вариант сифатида кўрмоқда.

Хабарга кўра, футболчининг хизматларига Англия чемпионатининг 3 та клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Гап футболчи 2017/18 йилги мавсумда ижара асосида ўйнаган "Кристал Пэлас", шунингдек, "Вест Хэм" ва "Эвертон" клублари ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" ўтган ёзда "Челси"нинг яна бир тарбияланувчиси Тэмми Абраҳамни сотиб олганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Daily Mail