

Бу ҳақда Football Italia нашри маълумот берди. Манбада келтирилишича, аргентиналик мутахассис мавсум якунида ўз курсисини тарк этадиган Клаудио Раньерининг ўрнига мос келади.
Жорий мавсум Бьелса бошқарувидаги "Лидс Юнайтед" Чемпионшипда 3-ўринни эгаллади, аммо АПЛга йўл олишни уддалай олмади. Жамоа ўтиш ўйинининг ярим финалида "Дерби Каунти" (1:0, 2:4)дан ўта олмади.
63 ёшли Бьелса аввалроқ А Серияда ишлаган. У 2016 йилда "Лацио" билан шартнома имзолаган, аммо орадан икки кун ўтиб жамоада ишлашни бекор қилганди.



