"Рома" ҳужумчиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин

Alisher
11 июл 2022
"Рома" ҳужумчиси Жастин Клюйверт жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Вест Хэм" "Вильярреал"дан Арон Груневельднинг трансферини ҳал эта олмагач, ўз эътиборини 23 ёшли нидерландияликка қаратди.

Клюйверт ўтган мавсумни ижара асосида "Ницца"да ўтказди. У барча мусобақаларда 31та ўйинда 6та гол ва 6та ассист қайд этди.

Футболчининг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport