

Педро Родригес мушак жароҳатини олди. 33 ёшли испаниялик футболчи чап оёғидан жароҳатланган.
"Рома" ўйинчиси лазаретда 10 кун бўлади. Натижада у А Серия доирасидаги "Аталанта" (22 апрель) ва Европа Лигаси ярим финал доирасидаги МЮ (29 апрель)га қарши ўйинда ёрдам бера олмайди.
Педро Родригес жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.



