

Бу ҳақида Calcio in Pillolе нашри хабар бермоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи Гасперини ҳужумчини ўз жамоасида кўрмаяпти ва бу ҳақида жамоа раҳбариятига маълум қилган.
Ўтган мавсум ҳужумчи А Серияда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлганди. У 32 та учрашувда 12 та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, “Рома“ Довбикни ўтган ёзда “Жирона“дан 30 миллион еврога сотиб олганди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



