Роган: "Рақиб бир неча бор спортга нолойиқ ҳаракатларни амалга оширди"
11 май 2022 21:46
Янгиликлар
Роган: "Рақиб бир неча бор спортга нолойиқ ҳаракатларни амалга оширди"
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдириб ўтди.
"Илк марта рақиб жамоани ғалаба билан табриклай олмайман. Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин тенгма-тенг руҳда ўтмади. Ўйлашимча, рақиб фейр-плейга амал қилмади. Билмадим, улар спортни қандай тасаввур қилишади. Спортда рақибга ҳурмат бўлиши керак. Рақиб эса бир неча бор спортга нолойиқ ҳаракатларни амалга оширди. Бошқа гапим йўқ", - дейди "Динамо" бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар