Родриго "Реал"ни тарк этмоқчи эмас

Omonjon To`xtamirzayev
29 май 2024
Трансфер ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Родриго Силва Мадридда бахтли ва янги жамоа излаш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бразилиялик "Реал" билан 2028 йилгача мўлажалланган шартнома имзолади ва унда товон пули бир миллиард евро қилиб белгиланганди.

Ла Лиганинг ўтган мавсумида Родриго 34 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо