Родриго Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпул"га гол уришини айтди
06 май 2022 15:50
Янгиликлар
Родриго Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпул"га гол уришини айтди
"Реал" ҳужумчиси "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги дубли билан чекланиб қолмоқчи эмас.
"Отам билан учта гол уришим бўйича баҳслашдим, аммо иккита урдим. Менга битта етишмаяпти, уни финалда оламан", - дейди бразилиялик.
Родриго "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар Лигаси жавоб ўйинида захирадан майдонга тушди ва икки голи билан ўйинни ўзгартириб юборди. Бу "Реал"га ўйинни овертаймларга олиб боришга имкон берди. Кейинроқ эса Карим Бензема пенальтидан гол урган ҳолда Мадрид клубини финалга олиб чиқди.
Ҳал қилувчи ўйин 28 майда Парижда бўлиб ўтади. "Реал"га "Ливерпуль" рақиблик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар