Родриго: "Анчелоттидан бироз хафа бўлдим"

Mirjalol Normatov
28 май 2023
"Реал" футболчиси Родриго Гоэс "Севилья" билан ўйинда алмаштирилгани ҳақида гапирди.

"Реал" ЛаЛиганинг 37-турида "Севилья"ни иродали тарзда мағлуб этди. Учрашувнинг 29 ва 69-дақиқаларида Родриго иккита гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ у 81-дақиқада захирага олинди.

"Карло Анчелоттидан бироз хафа бўлдим. Чунки яна бир гол уриб, хет-трик амалга оширмоқчи эдим. Лекин бу амалга ошмади", - деди футболчи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal