

"Ноодатий ҳолат. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Бироқ бу футбол. Тиббиёт нуқтаи назаридан олиб қарасак, Эденда барчаси жойида. У тўлиқлигича тайёр.
"Реал" билан муносабатларимиз яхши. Азар жисмоний ҳолатини яхшилаш учун қўшимча машғулот ҳам қилаётганини биламиз. У энг юқори ҳолатига қайтиши учун қўлидан келганини қилмоқда. Термалар ўйинлари - унинг майдонга тушиши учун энг яхши имконият.
Ҳолатни идеал деб бўлмайди. Биз Эденнинг футболдан роҳатланмай қўйишидан қўрқяпмиз. Ҳозирча бундай бўлмаяпти. Азарга ишонаман. У ушбу мавсумда ўзини кўрсата олади", - деди Мартинес.
Бельгиялик ушбу мавсумда "Реал" таркибида 36 дақиқагина ўйнади.



