Роберто Манчини Италия терма жамоаси билан қойилмақом натижа қайд этмоқда

Италия термаси ўртоқлик ўйини доирасида Молдовани 6:0 ҳисобида таслим қилди.

Бу Роберто Манчинининг Италия терма жамоаси бошқарувидаги 22-ўйиндаги 15-ғалаба бўлди. Италянлар қолган 5 та ўйинда дуранг яна 2 тасида эса мағлубият қайд этган.

Манчинининг терма жамоа бошқарувидаги ғалабалар фоизи 68 га тенг. Бу эса Италия терма жамоасини 20+ ўйинда бошқарган мураббийлар орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.


Манба: Opta