

"Исталган топ-жамоада Жоржиньонинг йўқлиги сезилади, Бразилия термасида ҳам, ҳатто. Унинг техникаси кучли, майдонни яхши кўради ва жуда совуққон. У доим кейинги қайси ҳаракат яхши бўлишини билади. Тўпни рақибдан зўр олиб қўяди ва жойни зўр танлайди.
Жоржиньо ҳам Италия, ҳам "Челси" сафида натижа кўрсатди. Англиялик мухлислар "Челси"га Европа лигаси ва Европа чемпионлар лигасини ютишда ёрдам бергани учун унга ҳайкал қўйишлари керак", – дейди "Реал" собиқ футболчиси La Repubblica нашрига.



