

"Барселона" форварди чемпионатнинг 34 ўйинида 23 та гол уришга муваффақ бўлди.
Иккинчи ўринни "Реал"дан кетаётган Карим Бензема эгаллади. Саудия Арабистонига йўл олиши кутилаётган футболчи 24 ўйинда 19 та гол урди.
Энг кўп голли узатма "Атлетико" футболчиси Антуан Гризманн ҳисобида – 16 та. Шунингдек, гол+пас тизимида ҳам франциялик етакчи – 31 (15+16) очко.



