

2024/2025 йилги мавсумда Ямаль барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмани амалга оширди.
"Албатта, унда имконият бор. Аммо гап шундаки, бу ерда кўп нарса бу йилги "Олтин тўп"ни топшириш қоидаларига боғлиқ. Улар доимо ўзгариб туради", - дея Левандовскининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
Якунланган мавсум якунларига кўра "Барселона" Испания чемпионига айланди. Чемпионлар лигасида "кўк-анорранглилар" 1/2 финал босқичига чиқди ва "Интер"га ютқазди.




