Роберт Левандовски жорий мавсумдаги 7 та ўйинда 7 та гол урди
15 окт 2020 08:44
Янгиликлар
Роберт Левандовски жорий мавсумдаги 7 та ўйинда 7 та гол урди
Польша терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Босния ва Герцеговина термасини 3:0 ҳисобида енгди.
Ўйинда польшаликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски дублга эришди. Бу 32 ёшли футболчи учун миллий жамоа либосидаги 62 ҳамда 63-голлар бўлди. Роберт ушбу натижага эришиш учун 114 та ўйинда майдонга тушган. Футболчи терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Иккинчи ўриндаги Влодзимеж Любаньски ҳисобида эса 48 та гол бор.
Левандовски жорий мавсум стартидаги (терма ва клуб сафида) 7 та ўйинда 7 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар