Роббим Ҳасанов: “Андижон” ҳозирги таркиби билан 9-ўринни банд эта олади”

Narzulla Saydullayev
28 фев 2016
Ярим ҳимоячи Роббим Ҳасанов янги мавсумни "бургутлар" сафида бошлайдиган бўлди.

Биз "Навбаҳор"нинг собиқ аъзоси билан ўтган мавсум ва янги мавсум ҳақида суҳбатлашдик.

“Икки йил давомида “Навбаҳор” сафида ўйнадим. Жамоа сафида ажойиб икки мавсумни ўтказдим. Янги мавсумни “Сўғдиёна” сафида бошлашим кутилаётганди. Аммо “Андижон” раҳбарияти ва Бахтиёр Ашурматовнинг таклифига кўра шу жамоага ўтдим. Бахтиёр Ашурматов жуда талабчан ва мағлубиятга учрашни ёмон кўрадиган мураббий ҳисобланади. У ҳам инсон сифатида бошқаларга ўрнак бўла олади. 



“Андижон” мухлислари талабчан эканини биламан. Аввало футбол мухлислар учун ўйналади. Шу сабабли уларни ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Янги мавсумдаги мақсадимиз жамоанинг ўтган йилги натижасини яхшилаш. Шахсий мақсадимга келсак, кўпроқ ўйинларда майдонга тушиш ва албатта гол уриш (кулади).  
Таркибимиз анча кучли футболчилардан иборат. Шахсий фикримча, 2016 йилги мавсумда “Андижон” 9-10-ўринларни эгаллашга кучи етади. Бунинг учун барча йигитлардан меҳнат қилиш ва охиригача куршаиш талаб этилади. Мураббийлар штаби ҳам кучли мутхассислардан иборат. Ашурматов ҳақида айтиб ўтдим. Шуҳрат Мақсудов бир неча йил давомида терма жамоада ишлади. Зоҳид Нурматов билан “Навбаҳор”да бирга ишлаганман. Янги мавсумдан умидимиз катта", - дейди Роббим Ҳасанов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia