Роббен: "Бавария"даги сўнгги йилим"

Mirjalol Normatov
2 дек 2018
Ярим ҳимоячи Арьен Роббен "Бавария"дан кетишини маълум қилди.

"Бу "Бавария"даги сўнгги мавсумим. Ўтган 10 йил учун миннатдорман", - деди Роббен "Omnisport"га.

Голландиялик футболчининг "Бавария"даги шартномаси 2019 йилнинг ёзида ўз кучини йўқотади. У 2009 йилда 25 млн евро эвазига "Реал"дан "Бавария"га ўтганди. Ўша вақтдан буён у мюнхенликлар таркибида 305 ўйинда 143 гол киритди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Omnisport