

"Манчестер Сити" футболчиси Рияд Маҳрез Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига ўтади. "Ал Аҳли" "Сити" билан 35 млн еврога тенг трансфер бўйича деярли келишиб олди.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. Романо Маҳрез 24 соат ичида "Ал Аҳли" футболчисига айланиши мумкинлиги тасдиқлади. Бу хабарни биринчи бўлиб журналист Дэвид Орнштейн тарқатганди.
Маҳрез ва "Ал Аҳли" уч йиллик шартнома имзолашга ўтган ҳафтада келишиб олишганди.



