"Ривожланиш кубоги". Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бразилия жамоасини мағлуб этди

Iskandarov Abdulaziz
16 фев 2025
2025 йилги Осиё Кубоги финал қисмига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" турниридаги иштирокини бошлади.

Вакилларимиз бугун илк учрашувини Бразилиянинг "Blockchain Sports" академиясига қарши ўтказди. Дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда Ислом Исмоилов шогирдлари рақибини 3:1 ҳисобида таслим қилди. Голларга Жамшид Рустамов, Абдуллоҳ Фазлиддинов, Сайфиддин Содиқовлар муаллифлик қилишди. Ҳамюртларимиз навбатдаги учрашувларда Беларусь ва Озарбайжонга қарши майдонга чиқишади. 

"Ривожланиш кубоги"

"Blockchain Sports" - Ўзбекистон U-17 1:3

Голлар: Густаво дос Сантос - Жамшид Рустамов, Абдуллоҳ Фазлиддинов, Сайфиддин Содиқов

Ўзбекистон U-17: 1. Иброҳим Шокиров, 2. Хожиакбар Ботиралиев, 3. Хожиакбар Юсуфбоев, 8. Акбар Муҳаммадов, 10. Муҳаммад Ҳабибуллаев, 13. Абдуллоҳ Фазлиддинов, 14. Беҳруз Саидмуродов, 16. Асадбек Рамилов, 17. Жамшидбек Рустамов, 20. Асилбек Алиев, 22. Сардорбек Файзуллаев



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати