Ривожланиш кубоги-2022. Ўзбекистон ўсмирлари грузиялик тенгдошларини йирик ҳисобда таслим этишди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2022, 17:15
Минск шаҳрида 2022 йилги "Ривожланиш кубоги" мусобақаси давом этмоқда.

Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 3-турда Грузия терма жамоаси ўсмирларига қарши майдонга тушдива йирик ҳисобда ғалаба қозонди.


Ўзбекистон (ўсмирлар термаси) - Грузия (ўсмирлар термаси) 3:0 

Голлар: Муҳаммадали Ўринбоев 24, Муроджон Комилов 64, Искандар Солиев 73

Ўзбекистон U-18:
21.Самандар Муратбаев, 2.Зиёдбек Ҳамзаев, 5.Муҳаммадали Зоҳидов, 8.Равшан Хайруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев, 11.Муроджон Комилов, 15.Зайниддин Ҳамробоев, 18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 19.Нурлан Ибраимов, 20.Азизбек Усмонов, 23.Абубакир Режаббоев.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia