

39 ёшли футболчи ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан хафа.
"Тотти авваллари ҳурмат талаб қилганми? Мен "Рома"да ўйнаганимда, буни сезмаганман. Биз футболчилар учун Тотти майдонга тушгани яхши эди. Шундагина ўзимизга бўлган ишонч ортар эди. У ҳамма билан тенг ишлайди. "Рома"га келишимдан олдин Тотти ҳақида кўп нарса билар эдим, аммо барибир у мени ҳайратлантира олди. У жуда хушмуомала, доимо хазиллашади ва ҳар қандай пайтда илтимосга жавоб беради. "Рома"ни қиролсиз тасаввур этиш жуда қийин" - дейди Риисе.



