Рифат Жемалетдинов: "Роналду – дунёда энг яхшиси, лекин худо эмас"

7 сен 2019, 21:30
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Рифат Жемалетдинов Чемпионлар лигасидан кутаётганларини сўзлаб берди.


– Чемпионлар лигасидаги энг қийин гуруҳга тушдингиз. Шундай деб ўйлайсизми?

– Албатта, қийин. Лекин, осон гуруҳлар бўлмайди.


– "Ювентус", "Атлетико" ва "Байер". Бу "ўлим гуруҳи" эмасми?

– Европа чемпионатидалигимизда ҳам "ўлим гуруҳи"га тушгандик ва биринчи ўрин билан гуруҳ босқичидан ўтгандик. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Курашамиз.


– "Локомотив" биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқишига ишонасизми?

– Нимага йўқ. Бизда сараланган яхши ўйинчилар бор. Сюроприз тақдим этамиз.


– Айнан кимга қарши ўйнашни истаяпсиз?

– Ҳаммага қарши. Яхши жамоалар. Топ клублар. Ўз салоҳиятимни барчага намойиш этишни истаяпман.


– Наҳотки, Криштиану Роналдудан қўрқмаяпсиз?

– У - супер ўйинчи. Дунёнинг энг яхшиси деб ҳисоблайман. Лекин, худо эмас. Унга қарши жанг қиламиз.


– Яъни, Криштиану худо эмас ва уни енгиш мумкин?

– Албатта, - дейди Жемалетдинов.


Манба: sport-express.ru