Рибери Бундеслигага қайтишга тайёр

Mirjalol Normatov
20 янв 2021
"Фиорентина" футболчиси Франк Рибери Бундеслигага қайтишга тайёрлигини билдирди.

"Айни дамда бор эътиборим "Фиорентина"га қаратилган, мен жамоага керакман. Бироқ бу ердаги фаолиятимни якунлаганимдан кейин, Бундеслигага қайтишга тайёрман", - деди Рибери.

37 ёшли футболчи флоренцияликлар таркибида 37 ўйинда қатнашди ва 3 гол ва 7 ассист қайд этди. Бунга қадар у 12 йил давомида "Бавария" сафида фаолият олиб борди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild