

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
Бунга сабаб шуки, мамлакатдаги ноқулай эпидемиологик вазиятга қарамасдан, лига раҳбариятининг чемпионатни давом эттиришга умид боғлаётганидадир. Мавсумни давом эттириш фикрини аллақачон РФИ бош котиби Александр Алаев тасдиқлаган.
Россия чемпионати 17 март куни коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилганди. Мавсумни давом эттириш учун турли вариантлар кўриб чиқилмоқда.
Айни дамда Россия Премьер-лигасида "Зенит" 50 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда "Локомотив", "Краснодар", "Ростов", ЦСКА ва "Динамо" жамоалари ўрин олган.
Манба: metaratings.ru



