UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  0 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  18 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  3 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1 12:10Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа  0 11:22ЎФФ йиғилишида ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди  4 10:40Клопп Слот ҳақида фикр билдирди  2 10:12Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?  9 09:44Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди  9 09:18МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди  1 08:52Исроиллик футболчига Ўзбекистоннинг иккита жамоаси қизиқишмоқда  27 08:25Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:20Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Трактор" 0:1  9

Рэшфорд: "Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик" Янгиликлар

Рэшфорд: "Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик"

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндаги ғалаба ҳақида гапирди.

"Айни дамда жуда яхши ҳолатдамиз. Олдинга қараб яхши ҳаракатланаётганимиздан хурсандман. Мавсум стартида ўйинларни осонликча бой бераётгандик ёки дуранг учун ўйнашга ҳаракат қилардик. Рақиблар доимо дарвозамиз олдида босим уюштираётганди. Бугун ҳам "Вулверхэмптон" яхши ҳаракат қилди. Давид сўнгги дақиқадаги сэйви орқали ғалабани ушлаб қолишимизда ёрдам берди.

Рухий планда қайтишда қийналдик. Чунки барча футболчилар хар ҳил ҳолатга тушиб қолишганди. Йигитлар қийин вазиятда бир-бирига ёрдам беришди. Айни дамда жамоада бирдамлик жуда муҳим.

Мавсум оғир бўлади. Бироқ биз ирода намойиш қилиб, турнир жадвалида янада юқорироқ кўтарилишимиз керак. Кўплаб жамоалар ушбу мавсумда ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Уларни таъқиб қилиш осон бўлмайди. Агарда юқори даражадаги ўйинни намойиш қилаверсак, олдинга яна бир қадам ташлаган бўламиз", - деди Рэшфорд.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика