

АПЛнинг 10-турига келибгина МЮ "Ливерпуль"дан очко тортиб олди.
Ўйинда дастлаб Маркус Рэшфорд ҳисобни очган бўлса, ўйин сўнггиларида "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштирди.
"Бугун "Ливерпуль" 1 очко ишлаб олди, биз эса 2 очко йўқотдик. Афсус, бу ўйин жуда муҳим эди. Агар биз ҳамма учрашувларда ҳужумга ўтиб ўйнасак, бунга жуда кам жамоа дош бера олади.
Аммо, биз тўхтаб қоладиган бўлсак, яна муаммолар бошланади. Эндиликда Европа Лигаси ўйинига тайёрланишимиз керак", - дейди Рэшфорд.



