UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  2 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  18 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  4 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  16 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  3 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  9 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6

Ренат Байрамов: “Жиззахда меҳнатимизга яраша рағбатлантиришмади” Янгиликлар

Ренат Байрамов: “Жиззахда меҳнатимизга яраша рағбатлантиришмади”

Шу кунларда биринчи лига иштирокчиси “Хоразм” жамоаси Андижонда бўлиб турибди.
Бундан унумли фойдаланган холда, урганчликлар истиқомат қилаётган шаҳардаги “Спорт” меҳмонхонасига бориб, “Хоразм”нинг энг тажрибали ўйинчиси Ренат Байрамовдан интервью олдик.

- Ўтган йили олий лигада ўйнагандингиз. Жорий мавсум эса “Хоразм” шарафини ҳимоя қиляпсиз. Бу элита вакилларидан қониқарли таклиф бўлмагани билан боғлиқми?

- Ҳа, шундай. Рости, ўзим ҳам олий лигада ўйнашни мақсад қилгандим. Лекин ҳеч бир клубдан чақирув бўлмади. Шу боис биринчи лига жамоаси бўлса-да, “Хоразм”да ўйнашга қарор қилдим.

- Нима учун энди айнан “Хоразм” вариантини танладингиз? Холбуки, мавсум бошида сизни “НБУ-Осиё” йиғинида учратгандик.

- “Банкирлар” жамоаси ҳам мени ўз сафида кўришни истаганди. Лекин “Хоразм” раҳбарияти ундан-да яхшироқ таклиф билан чиқди. Шу боис яна Урганч жамоасида ўйнашга қарор қилдим.

- “Хоразм” биринчи лиганинг ўртамиёна жамоаси саналади. Бу ерда ўйнаш сизга ёқяптими?
- Албатта. Яхши таркиб шаклланган. Фақат айрим жиҳатларни ҳисобга олмасак, қолган ҳаммаси қониқарли.

- Оилангиз билан Тошкентда истиқомат қилишингиздан хабаримиз бор. Урганчга қатнаш толиқтириб қўймаяптими?
- Йўқ, Урганчда меҳмонхонадан жой ажратиб беришган. Уйга бориб келиш учун эса клуб поездга чипта олиб беради. Муаммо шундаки, озгина моддий жиҳатдан қийинчиликлар бўляпти. Қолган ҳаммаси яхши.

- Жамоа таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан маҳаллий йигитлар ўйнаётганига гувоҳ бўламиз. Улар билан бир-бирларингни тушуниб кетишда муаммо бўлмаяптими?
- Йўқ, ёшлар ҳам чакки эмас. Ўйинимиз яхши чиқмоқда, бироқ натижа кўрсатиш қийин бўлиб кетди.

- “Хоразм” таркибидан кимларни келгуси мавсум олий лигада ўйнаб кета олади деб айтган бўлардингиз?
- Бу борада деярли ҳаммани кўрсатиш мумкин. Фақат уларга имконият бериш керак. Марат Ҳошимов, Жасур Отажонов, Илёс Хайров шулар жумаласидандир.

- Ўзингиз ҳам кейинги мавсум яна олий лига жамоаларидан бирига ўтишга яна уриниб кўрасизми?
- Ҳа, бундай ният йўқ эмас. Насиб қилса яна бемалол олий лигада ҳам ўйнай оламан. Боз устига ҳозирги жамоам билан тузган шартномам ҳам якунига етади.

- Назаримда, “Сўғдиёна”да ишларингиз ёмон кечмаётганди. Бир қатор ўйинларда голлар уриб, қимматли очколарни келтирдингиз. Жиззахликлар сафини тарк этишингизни қандай изоҳлайсиз?
- Билсангиз керак, бу жамоа моддий муаммоларга ўралашиб қолганди. Ўтган мавсум клубнинг озми-кўпми ўйинида иштирок этиб, қўлимдан келганича ёрдам бердим. Чемпионат тугагач, вада қилинган пуллар берилмай қолиб кетди. Агарда меҳнат қилмаганимда, раҳбариятни олдига кириб пул сўрамас эдим. Лекин Жиззахда меҳнатимизни муносиб рағбатлантирмади. Вазият шундай тус олгач, улар билан мавсум-2014 ҳақида музокара ўтказишни ўзимга эп кўрмадим. Ишонасизми, охирги уч йилда қайси клубда ўйнаган бўлсам, ўша жамоада кўтарма, мукофот ёки ойлик маошларимдан маълум бир қисми қолиб кетди. Ҳозирга келиб, айрим жамоалар раҳбарияти келишувдаги пулларни беришга келганда ўзгариб қолмоқда.

- Шундан сўнг олий лиганинг бошқа клубига ўтиш имкони бўлмадими?
- Йўқ. (Бироз жилмайиб) Агарда “Андижон”дан чорлов бўлганида келишим аниқ эди. Негаки бу ерда олдин ўйнаганман. Паст баландини яхши биламан. Қўлдан келганича ёрдам берардим.

- “Андижон”да ўйнаб сизда қандай таассуротлар қолган?
- Бу ерда футболни жуда эъзозлашади. Маҳаллий ишқибозларнинг миллионлар ўйинига қизиқиши юқори. Ютиб турсангиз, трибуна тўлиб тошади. Бундай стадионда ўйнаш шахсан менга жуда ёқарди.

- Жамоа бу йил ҳам катта эҳтимол билан биринчи лигага тушиб кетиш хавфи остида турибди. Агарда келаси мавсум таклиф бўлса уни қабул қилган бўлармидингиз?
- Бу кўпроқ таклифнинг қандай бўлишига боғлиқ. Агарда яна олий лигага қайтиш вазифаси қўйилса, келса бўлади. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек, бу ерда ўйнаш ажойиб.

- Ўз вақтида “Навбаҳор”, “Пахтакор” ва хаттоки миллий терма жамоада ҳам ўйнаган Ренат Байрамов бугунги кунда биринчи лиганинг ўртамиёна жамоасида фаолият олиб бормоқда. Бундай бўлишини ўзингиз ҳам кутмаган бўлсангиз керак?
- Албатта, сира ўйламаганман. Лекин наилож, ҳаётда ҳамиша сен айтган нарса бўлмас экан. Муҳими ўзим севган касб билан шуғулланяпман.

- Биринчи лига ва олий лиганинг савияси катта фарқ қиладими?
- Фарқи бор албатта. Стадион ва бошқа жиҳатлар борасида ажралиб туради. Аммо менимча фарқ у қадар катта эмас.

- Бу йил олий лигани кимлар тарк этади деб ўйлайсиз?
- “Андижон”нинг ахволи тобора қийинлашиб бормоқда. Унга менимча “Сўғдиёна” шерик бўлса керак.

- Чемпионлик пойгасида кимнинг ютиб чиқишни таҳмин қиласиз?
- “Локомотив” ва “Пахтакор” бу борада чемппионат охиригача курашади деб ўйлайман. “Темирйўлчилар” таркибида мамлакатимизнинг етакчи ўйинчилари жамланган. “Пахтакор” таркибида эса ёшлар. Шунга қарамай, чемпионлик масаласи сўнгги турда аниқ бўлади деган фикрдаман.

- Бу йил кўплаб футболчилар олий лигадан четда қолди. Хусусан, собиқ жамоадош дўстларингиз Леонид Кошелев, Алексей Николаев... Нима учун бундай бўлди деб ўйлайсиз?
- Негалигини билмадиму, лекин улар яна бемалол элита клубларида юқори савияда ўйнай олишади деб ҳисоблайман. Балким келаси мавсумдан улар ҳам яна олий лигага қайтар. 

- Айни дамда 35 ёшдасиз. Яна неча йил футбол ўйнамоқчисиз?
- Куч-қувватим етгунига қадар. Балки 1 йил ёки 3 йил. Буни вақт кўрсатади. Лекин яна олий лига қайтиб, у ерда ўйнаш иштиёқи кучли.

- Ренат Байрамов бутсаларини михга илгач, мураббийликка ўтадими ёки...?
- Мураббийлик қилиш режаси йўқ эмас. Кўрамиз, эҳтимол бирор-бир клубда ташкилотчи сифатида, яъни менежер бўлиб ишларман. Ташкилий масалаларга ҳам қизиқаман. Олдиндан бир нима дейиш қийин.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика