

Олдинроқ "РЕН ТВ" Тарасов билан телефон орқали боғланган ва футболчи Кот-д’Ивуарга қарши баҳсдан (0:2) сўнг, Россия терма жамоаси футболчиларини "омадсиз" ва "латта" деб атаб, қуйидагича қўшимча қилган: "Россия умуман ўйнашни билмайди. Жамоа яхши ўйнаши учун мухлислар унга таъсир ўтказиши керак".
Кейинроқ Тарасов ушбу маълумот ёлғонлигини ва телеканал кечирим сўрашини талаб қилган.
"РЕН ТВ журналистлари Кот-д’Ивуарга қарши баҳс борасида фикр олиш мақсадида аввал ҳам шу рақамдан жавоб берган Дмитрий Тарасовга қўнғироқ қилишди. Олдинроқ журналистлар айнан шу рақамга қўнғироқ қилиб, бошқа нарса ҳақида ундан маълумот олишган эди" - дейилади телеканал расмий сайтида.



