UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Карикатура: Чемпионлар лигасидан бир кун олдин жамоалардаги ҳолат  0 10:47Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4 10:44Фабрегас Магуайрнинг фоли ҳақида: "Бу қизил"  9 10:20Облак: "Ливерпуль" - ҳақли равишда фаворит, аммо..."  7 09:50Тухель: “Неймар ўйин тақдирини ёлғиз ҳал этишга қодир”   1 09:37ПСЖ ҳимоячиси: “Боруссия”га қарши баҳсда фақат Холандни қўриқлаш керак эмас”   4 09:22Канте жароҳат олди   3 09:08Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё вилояти футбол раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?   23 09:04“Атлетико” “Ливерпуль”га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди   7 08:47Магуайр: “Босим бизга очколар тўплашда ёрдам бермоқда”   1 08:31Акмал Холмуродов «Турон»да  3 08:29Лэмпард: “Агар вазиятлардан унумли фойдалана олмасак, умуман ғалаба қозона олмаймиз”   8 08:20А Серия. "Милан" - "Торино" 1:0  2 08:16 АПЛ. "Челси" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  8 08:12Ислом Тўхтахўжаев «Навбаҳор»га ўтиши мумкин  35

Регламентдан норози Канчельскис, "Насаф"га туҳмат қилаётганлар ҳақида гапирган Бердиев ёхуд "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви тафсилотлари Янгиликлар

Регламентдан норози Канчельскис, "Насаф"га туҳмат қилаётганлар ҳақида гапирган Бердиев ёхуд "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви тафсилотлари

Coca Cola Суперлигасининг 23-турида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўз майдонида Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилди.

Шу куни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳга учрашув бошланишидан бир соат аввал етиб келдик. Доимгидек стадион атрофи футбол мухлислари билан гавжум, кимдир чипта олиш учун навбат кутаётган бўлса, кимлардир майдон томонга шошмоқда. "Марказий"га кирганимиздан сўнг дастлаб матбуотчилар хонасига кириб ўйин қайдномаси билан танишдик. Шундан кейин майсалари ям-яшил кўриниш ҳосил қилган майдонга тушдик, бу вақтда ҳар икки жамоа вакиллари чигалёзди машғулотларни олиб боришаётган эди. “Навбаҳор" вакиллари майдоннинг чап томонида машғулот олиб бораётган бўлсалар, қаршиликлар ўнг томонда учрашувга тайёргарлик кўрмоқда эдилар.

Орадан бир оз вақт ўтиб, жамоалар машғулотларни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Биз ҳам ўйин тафсилотларини ёритиб бориш учун матбуотчилар хонаси томон ошиқдик. Стадион зинасидан чиқаверишда футболчилар билан қўл ушлашиб майдонга тушиб келадиган болалар икки қатор саф тортиб туришарди. Уларга яқинлашганим хамоноқ, барчаси қўлини кўксига қўйган холда "Ассалому алайкум" дея салом бериб қолишса бўладими? Очиғи, одам хижолат бўлар экан...

Чамаси бу ёш футболчилар мени учрашув комиссари Ойбек ака Юнусов билан адаштиришди-ёв!

Шундан сўнг матбуотчилар хонасида ўз ишимизни давом эттирдик. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, "Навбаҳор" футбол клуби маъмурияти ва жамоа мухлислари томонидан яхши анъана тобора шаклланиб бормоқда. Ҳар гал ўйин бошланишидан аввал стадион сухандони ҳамда учрашувга ташриф буюрган мухлислар "Навбаҳор" жамоаси мадҳиясини жўр бўлиб ижро этмоқдалар, бу жуда яхши албатта.



Ҳозир мазкур учрашув ҳақида батафсил тўхталиб ўтирмоқчи эмасмиз, кеча сайтимизда бу ўйин тафсилотлари стадионнинг ўзидан туриб ёритиб борилди.




Бугун сизлар билан биргаликда ушбу баҳсни бир оз таҳлил қилиб ўтамиз. Кечаги ўйинни бевосита стадиондан ёки ТВ орқали томоша қилган мухлислар бир-бирига ўхшамаган икки хил таймга гувоҳ бўлдилар.

Учрашувнинг биринчи бўлими томошабоп руҳда ўтди деб айтиш қийин. Ҳар икки жамоа вакилларида биринчи бўлим давомида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун юзага келган қулай имкониятлар сони кўп бўлмади.Ўйин асосан майдон марказида кечди. Майдон эгалари томонидан ташкил этилган ҳужумлар якуний зарба ноаниқлиги ва "Насаф" ҳимоячиларининг ишончли ҳаракатлари эвазига гол билан якунланмаган бўлса, қаршиликлар ташкил этган ҳужумларда жамоа футболчиларига бир оз тажриба етишмади.

Иккинчи бўлим майдон эгаларининг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Танаффусда мураббийлардан тегишлича кўрсатмаларни олиб майдонга тушган "Навбаҳор" вакиллари рақиблари дарвозасига гол киритиш учун астойдил ҳаракат қила бошладилар. Ниҳоят учрашувнинг 80-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда дастлаб Александр Касьяннинг кучли зарбасини "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов қайтаришга эришди, лекин қайтган тўпга заҳирадан ўйинга қўшилган Азиз Ибрагимов аниқ зарба йўллаб, учрашувда ҳисобни очди. Бутун стадион учрашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонганини ҳис этиб турган вақтда ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Насаф" футболчиси Бобир Абдихолиқов мезбонлар дарвозасини ишғол этиб ҳисобни тенглаштирди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.




Ушбу баҳсни стадиондан туриб, жами 5530 нафар мухлис кузатиб борди. Бу ҳар доимгидан кўра бугунги учрашувга футболсевар наманганлик мухлислар камроқ ташриф буюрганлигидан далолат берарди.



Бутун учрашув давомида шунга гувоҳ бўлдикки, "Навбаҳор" вакилларида "тўпни олдинга тепиб юбор, Касьян ўзи эгаллаб олади" қабилидаги муҳит ҳукмрон бўлди. Меҳнатсевар Александр Касьян тўп майдоннинг қайси нуқтаси томон тепилса, ўша жойда ҳозиру-нозир бўлишига тўғри келди. "Навбаҳор" раҳбарияти ва мураббийлари штаби ҳали-вери ушбу легионердан воз кечмасалар керагов...

Учрашув якунлангандан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб берар экан, унинг қуйидаги сўзлари алоҳида эълон қилинишини таъкидлади:


" Шу кунларда айрим инсонлар томонидан "Насаф" жамоасининг ўйинларига шубҳа уйғотувчи фикрлар айтилмоқда. Бизнинг жамоамиз ўз шижоати ва меҳнати билан нафақат Қашқадарёда, балки бутун Ўзбекистондаги мухлислар меҳрини қозониб улгурди. Сизда имконият бор, шахсан мен билан ишлаган ва ишлаётган футболчилардан сўранг, суҳбатлашинг, бизнинг жамоада хеч қачон мухлисларни алдайдиган ёки шунга ўхшаш келишилган ўйинлар ўтказилмаган. Ўша инсонлар томонидан айтилаётган гаплар асоссиз, туҳматдан бошқа хеч нарса эмас. Бизнинг номимизга доғ туширишни истаётган бўлиши мумкин холос".

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.


"Тушунмайман, нима учун регламентга кўра бир ёш футболчи майдонда ўйнаши шарт? Биз рақобатда ютқазаётган футболчиги сунъий равишда ўстиришимиз шарт эмас. Барчасини уларнинг ўзлари қадам ва қадам амалга оширишлари керак. Баъзи пайтларда улар ўйинни бузиб қўйишмоқда.
Қаранг қанча футболчиларим жароҳатланган. Устига устак ёшлар борасидаги қарор ҳам муаммоларни икки баробарга оширган. Майдонда 10 киши ўйнаяпмиз. Шунингдек, Азизбек Турғунбоев. Кимдир 6 ойлаб вақтини майдондан ташқарида ўтказяпти ва унинг олдинги ҳолатига қайтиши учун яна шунча вақт керак бўлади."

Кечаги Наманган сафари воқеъликлари шу билан якунига етди. Championat.asiaни кузатишда давом этинг! Унутманг, биз ҳар доим ва ҳамма жойда бормиз! Завқланинг, орзу қилинг ва бизни кузатинг!


НАВБАҲОР – НАСАФ 1:1
Наманган "Марказий" ўйингоҳи. 5530 томошабин.
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Адҳамжон Эргашев
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Ойбек Юнусов
Голлар: Азиз Ибрагимов 80, - 1:0. Бобир Абдихолиқов 90+3, - 1:1.
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Иван Соловьёв, 10. Азизбек Турғунбоев (95. Нодир Мавлонов, 60), 11. Александр Касьян, 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан (с), 55. Ғиёсжон Комилов, 98. Муҳаммаджон Султонов (4. Азиз Ибрагимов, 46), 99. Амирбек Жўрабоев (8. Шаҳзод Шайманов, 74).
Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 5. Славко Лукич, 29. Ҳожиакбар Юнусов, 34. Комилжон Тожидинов, 77. Аюбхон Номанов,
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9. Ҳумоюн Муртазоев, 10. Бобир Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 19. Сардор Абдураимов (27.Ислом Рашидхонов, 85), 28. Хуршидбек Мухторов (34. Шерзод Насруллаев, 85), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов (с).
Захира: 21. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 65. Азамат Сойибов, 15. Жўрабек Маннонов, 17. Дониёржон Нарзуллаев, 30. Худоёрхон Саъдуллаев, 50. Шоҳмалик Комилов.
Огоҳлантиришлар: Ойбек Бозоров 64, Шаҳзод Шайманов 86, Ҳусниддин Алиқулов 90+2.

Бекзод Толибов, Намангандан махсус

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг