“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум
06 май 2021 21:05
Янгиликлар
Манбага кўра, “Реал” ёзда Иско, Марсело, Альваро Одриосола, Лука Йович, Мариано Диаз ва Дани Себальос бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб шу орқали харажатларни тежаб қолмоқчи.
Ёздаги илк трансфер эса эркин агент сифатида жамоага келадиган Давид Алаба бўлади. Томонлар аллақачон келишувга эришган ва расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда. Устувор мақсадлар қаторида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бор. Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди ва у битимни узайтиришга шошилмаяпти. Холанднинг агенти Мино Райола эса мижозига янги жамоа излашда давом этмоқда.
Ярим ҳимояга “Ренн”дан 18 ёшли француз Эдуардо Камавингани сотиб олиш режалаштирилган.
Пау Торрес (“Вильярреал”) ва Жюль Кунде (“Севилья”) эса жамоани тарк этиши кутилаётган Серхио Рамос ва Рафаэль Вараннинг ўрнига ҳимояни кучайтириш учун олиб келиниши мумкин.
Мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг клубдаги келажаги эса номаълумлигича қолмоқда.
Аввалроқ, El Chiringuito Эден Азар трансферга қўйилгани ҳақида хабар берганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар