“Реал”нинг яна бир ҳимоячиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин
11 май 2021 20:52
Янгиликлар
“Реал”нинг яна бир ҳимоячиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин
Аввалроқ, мадридликлар сардори Серхио Рамос чап оёғидан олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши тахмин қилинганди.
Бугун эса Ферлан Мендининг болдир суягига шикаст етгани маълум бўлди. Катта эҳтимол билан франциз учун мавсум якунланди. У Ла Лига доирасидаги “Гранада”, “Атлетик” ва “Вильярреал”га қарши муҳим ўйинларни ўтказиб юборади.
“Реал” Испания чемпионатида 75 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар