"Реал"нинг қайдномаси эълон қилинди. Азар "Атлетик Бильбао"га қарши ўйнамайди

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига 34-тури доирасидаги "Атлетик" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди. Учрашув 5 июль куни Бильбаода ўтказилади.

Эдер Азар мазкур баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. Маълумот учун, бельгиялик футболчи "Хетафе"га (33-тур) қарши ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган эди.

Дарвозабонлар: Куртуа, Ареоля, Алтубе.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Эдер Милитао, Рамос, Марсело, Менди, Хави Эрнандес.

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Каземиро, Вальверде, Иско.

Ҳужумчилар: Бензема, Бэйл, Васкес, Йович, Асенсио, Браим Диас, Мариано, Винисиус, Родриго.


Манба: championat.asia