“Реал”да Упамеканони қўлга киритиш учун яхши имконият бор
12 апр 2020 08:17
Янгиликлар
“Реал”да Упамеканони қўлга киритиш учун яхши имконият бор
“РБ Лейпциг” ҳимоячиси Дайо Упамекано ҳали ҳамон“Реал” бош мураббийи Зинедин Зиданнинг қизиқишлари доирасида.
21 ёшли франциялик футболчи Германия клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эмас ва мавсум якунлангач у янги жамога тўп тепишни истамоқда.
As хабарига кўра, қироллик клубида ушбу футболчини қўлга киритиш учун имконият кўпроқ. Чунки айнан Упамеканонинг агенти мадридликлар ярим ҳимоячиси Тони Кроснинг агентлик ишлари билан ҳам шуғулланади.
Шунингдек, Упамеканога “Реал” у қадар катта маош бермоқчи эмас. Мадридликлар француз футболчисига йилига 2 миллион евродан кўпроқ маош тўлаш ниятида.
Футболчининг “Лейпциг” билан келишуви 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Упамеканонинг хизматларига шунингдек, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Барселона” ва “Милан” ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар