"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр
28 апр 2025 19:49
Янгиликлар
"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Браим Диас яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида сотилиши мумкин.
Марокашлик футболчи ҳамон "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибига киришга муваффақ бўлмади ва сўнгги ойлар у учун яхши кечмади.

"Fichajes"нинг хабар беришича, "қироллик клуби" Диаснинг жамоадаги ўрни янада аҳамиятсизлашиб қолганини таъкидламоқда, шу боис уни келаси ёзда сотишга тайёр.
Браим Диас жорий мавсум Карло Анчелотти жамоаси сафида 48 ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Transfermarkt 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг қийматини 45 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар