"Реал" яқин кунларда Бенземага янги шартнома таклиф қилади

Aziz Tukhtamuradov
19 май 2021
"Реал" Карим Бензема билан шартномани узайтирмоқчи.

Маълумотларга кўра, мадридликлар яқин кунларда футболчига 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф этадилар. 

Футболчи ва клуб ўртасидаги ҳозирги келишув 2022 йилнинг ёзигача давом этади. 

Маълумот учун, 33 ёшли Бензема ушбу мавсумда Ла Лига доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол уришга муваффақ бўлди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru