

Эслатиб ўтамиз, футболчи Мадридда ижара асосида ўйнамоқда, бунинг учун "қаймоқранглилар" 500 минг евро тўлаган.
Мадриднинг "Реал" клуби "Эспаньол" плей-офф босқичидаги иштирокини якунлагач, расмий таклиф билан чиқади.
Хоселу жорий мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда қатнашиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали 34 ёшли форвардни 5 млн еврога баҳоламоқда.



