"Реал" Виртц вакиллари билан алоқага чиққан. "Байер" билан Мадрид ҳозирча бу борада гаплашмади

Omonjon To`xtamirzayev
2 ноя 2024
"Реал" Флориан Виртц вакиллари билан музокара ўтказган.

Бу ҳақида журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Эътиборли жиҳати "Байер" билан ярим ҳимоячи трансфери бўйича музокаралар айни дамда ўтказилаётгани йўқ.

Леверкузенликлар Виртцни ўз таркибларида сақлаб қолишни исташмоқда, лекин сотишга тўғри келса, уни "Бавария"дан кўра, "Реал"га бериб юборишни маъқул кўришмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Флориан Плеттенберг