"Реал" ва Модрич шартномани бир мавсумга узайтириши мумкин
12 апр 2022 18:01
Янгиликлар
"Реал" ва Модрич шартномани бир мавсумга узайтириши мумкин
"Реал" ва ярим ҳимоячи Лука Модрич тез орада янги шартнома имзолаши мумкин.
Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, томонлар шартномани яна бир йилга узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Хорватнинг агентлари ўйинчининг маоши йилига 12,5 миллион еврони ташкил этишини хоҳлашмоқда. Коронавирус пандемияси бошлангунга қадар Модричнинг маоши айнан шунча эди. Футболчининг ўзи яна бир мавсум "Реал"да қолишни хоҳлайди.
37 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 8та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар