"Реал" УЕФА Суперкубогида 5 етакчи футболчисисиз ўйнаши мумкин
03 июл 2018 11:17
Янгиликлар
"Реал" УЕФА Суперкубогида 5 етакчи футболчисисиз ўйнаши мумкин
"Реал" УЕФА Суперкубоги доирасида "Атлетико"га қарши ўтадиган ўйинда 5 нафар муҳим футболчисисиз ўйнаши мумкин.
"Marca" хабарига кўра, "Реал" 2018/19 йилги мавсумдаги илк ўйинида Рафаэль Варан, Марсело, Лука Модрич, Матео Ковачич ва Каземиро каби футболчиларисиз ўйнаши мумкин.
Улар Россиядаги мундиалда иштирок этаётгани сабабли Суперкубокда ўйнамаслиги мумкин. Бу футболчилар мундиалдан кейин ЛаЛига стартигача дам олишлари керак.
УЕФА Суперкубоги доирасидаги ўйин 15 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар