"Реал" таклифини кутиб, сабр косаси тўлган футболчи ўз клуби билан шартномасини узайтирди
22 янв 2018 15:25
Янгиликлар
"Реал" таклифини кутиб, сабр косаси тўлган футболчи ўз клуби билан шартномасини узайтирди
"Реал" қизиқиш билдирган "Атлетик" посбони Кепа Аррисабалага шартномасини узайтирди.
Бу ҳақда клуб матбуот-хизмати эълон қилди.
23 ёшли футболчининг янги келишуви 2025 йилнинг ёзигача белгиланган. Аввалги битим жорий мавсум охирида якунига етиши керак эди. Янги шартномада дарвозабоннинг товон пули 80 млн. евро.
Олдинроқ, Кепа январь ойида "Реал" футболчисига айланиши, трансфер эса 20 млн. еврога амалга ошиши эълон қилинган эди.
Фикрлар